Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ҳаётдан кўз юмди
Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзова оламдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар қилган.
1955 йилда Хоразм вилояти, Боғот туманида туғилган Шакаржон Хўжаниёзова жорий йилнинг 25 январидан вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Бундан аввал, у Хоразм вилояти ҳокимининг ташкилий, иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, шунингдек, Боғот туман ҳокими лавозимида меҳнат қилган.
Хўжаниёзова иш фаолиятини 1977 йил Боғот туман жамоа хўжалиги ҳисобчилигидан бошлаган бўлиб, кейинчалик шу тумандаги 6-сонли ўрта ҳунар-техника билим юрти директори ўринбосари, сўнгра директори бўлиб ишлаган.
У 1998 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2004 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвонлари билан мукофотланган.
Таҳририят Шакаржон Хўжаниёзованинг бевақт ўлими муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига чуқур таъзияни билдиради.
Мавзуга оид
13:33 / 27.11.2025
Хоразмда тиббиёт бирлашмалари 160 минг истеъмолчидан асоссиз маблағ олгани аниқланди
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
11:00 / 08.11.2025
Хоразмда вирусли дастур орқали фуқаролар пулини ўғирлаб келган гуруҳ қўлга олинди
17:21 / 18.10.2025