Ўзбекистон | 10:34 / 28.10.2017
21888
1 дақиқада ўқилади

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал 2019 йилнинг охиригача ўрнатилади

Фото: mytashkent.uz

Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги фармойишни имзолади, деб хабар қилган шаҳар маъмурияти жума куни.

Ёдгорлик 2019 йил 31 декабрга қадар Большая Полянка кўчасидаги 39-уйнинг 1-иншооти ва 1-Казачий кўчасидаги 13-уй ўртасидаги шу номдаги хиёбонда ўрнатилади.

Монументни лойиҳалаштириш, тайёрлаш ва ўрнатиш, шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш бўйича барча ишлар Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Москвадаги Якиманка туманида жойлашган шаҳар хиёбонига Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номи берилди.

Гап Москва марказидаги Якиманка туманида жойлашган Ўзбекистон консуллик бўлими ва меҳмонхона уйига яқин жойдаги хиёбон ҳақида кетмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид