Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan автомобиллар сифатини текширишда қоидабузарликларга йўл қўйган
Япония ер, инфратузилмалар ва транспорт вазирлиги (MLIT) Nissan автомобилсозлик компаниясини мамлакат автобозорида сотишга мўлжалланган транспорт воситалари сифатини текшириш талабларини бузганликда айбламоқда. Вазирликка кўра, бундай текширишлар малакасиз ходимлар томонидан 39 йил мобайнида амалга оширилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда Bloomberg агентлиги хабар қилмоқда.
Суриштирув жараёнида Nissan Япониядаги барча заводлари фаолиятини тўхтатган. Шунингдек, 2014 йил октябрь ойидан бошлаб маҳаллий бозорда сотилган 1,2 миллион дона машинани қайтариб олишини эълон қилди. Агентлик суҳбатдошига кўра, чақириб олиш автомобилларнинг хавфсизлигини текшириш билан боғлиқ бўлган.
MLIT текширувлар чоғида Nissan 1979 йилдан буён автомобиллар сифатини текширишда хато қилганини аниқлаган. Бу борадаги расмий баёнот 2017 йил 8 ноябрь куни берилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026