10:50 / 28.10.2017
23077

Жанубий Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш тўхтатилиши мумкин

Фото: rostovgazeta.ru

Жанубий Қозоғистон вилоятида ғалла бизнеси, тегирмончилар ва ғалла маҳсулотлари экспортчилари ишлаб чиқаришни тўхтатиш арафасида. Тадбиркорлар катта зарар кўрмоқда. Ҳозирги вазиятнинг сабаблари ва кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Чимкентдаги матбуот анжуманида муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ОАВ.

Ихтисослаштирилган ғалла вагонларининг етишмаслиги маҳсулотлар кўпайиб кетаётгани, олувчи олдида шартнома мажбуриятларини бажармаслик, катта йўқотишларга олиб келмоқда. Вазият банклар олдида кредит мажбуриятлари борлиги билан ҳам мураккаблашмоқда. Бундан ташқари, шартнома бўйича асосий контрагентлар яқин ва узоқ хориж вакилларидир, шунинг учун зарарлар валютада баҳоланмоқда.

«Транспорт харажатларининг кўпайиши туфайли кўп йиллар давомида ўзлари учун ташқи бозорларга йўл очган қозоғистонлик тегирмончилар мушкуллик билан эгаллаган позицияларидан маҳрум бўлишмоқда. Статистик маълумотларга кўра, биз Ўзбекистонда ун бозорининг деярли 40 фоизини, Тожикистонда 30 фоизни ва Афғонистонда 50 фоизни йўқотдик», - дея айтиб ўтди «Алтин дән» МЧЖ директори Баҳром Абдукаримов. 

Матбуот анжуманида йиғилган тадбиркорлар таъкидлаганларидек, Жанубий Қозоғистондаги ғалла бизнеси вакиллари учун вагонларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Top