Иқтисодиёт | 15:20 / 30.10.2017
74469
5 дақиқада ўқилади

Аутсорсинг нима?

Фото: Fotolia

Бухгалтерия шундай соҳаки, унда қатор конфиденциал ва жуда муҳим корпоратив маълумотлар сақланади. Ҳар қандай пухта ўйланмаган ҳаракат, ҳатто кичик хато ва камчиликлар ҳам ишга малакасиз ёндашув, хисоб-китоблар ноаниқлиги  ва ҳатто катта жарималарга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ўз соҳасининг устаси бўлган бухгалтерларга талаб юқори. Айнан шундайлар бюджетга тўланадиган солиқларни ҳисоблашади. Йирик корхоналар штатида юқоридаги талабларга жавоб берадиган, ўз навбатида, юқори маош талаб қиладиган бухгалтерлар ёллаш имкони бор. Бироқ янги ташкил топган, микро ва кичик корхоналар бундай харажатларга тайёр эмас. Ёлланма бухгалтерлар ҳеч қандай ҳужжатсиз, оғзаки келишув асосида хизмат кўрсатиши туфайли кўплаб муаммолар келиб чиқиши мумкин. 

Корхона бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган бўлса, ҳар бир фаолият учун алоҳида малакали бухгалтер ёллаш, уларни ойлик маош, иш жойи, дастурий таъминот ва ҳ.к.лар билан таъминлаш катта харажатларни келтириб чиқаради.

Ёки айтайлик, штатдаги бухгалтер айрим сабабларга кўра ишдан кетаётган булса, бухгалтерияни кимга ишониб топширса бўлади? 

Бундай мураккаб ҳолатда қандай ечим бўлиши мумкин?
Жавоби оддий – Аутсорсинг бухгалтерия.

"Аутсорсинг" сўзи  инглиз тилидан олинган булиб, шартнома асосида ташқи манбалардан, яъни аутсорсинг хизматини кўрсатувчи корхоналар хизматидан фойдаланишни билдиради.

Фото: Fotolia

Аутсорсинг бухгалтерия эса масофадан туриб малакали соҳа мутахассислари томонидан олиб бориладиган бухгалтериядир. Аутсорсинг бухгалтерия ёлланма бухгалтериядан фарқли равишда, бухгалтерияни қисман ёки вақтинчалик топшириш эмас, узоқ муддатга шартнома асосида ҳамкорлик қилишни кўзда тутади. Аутсорсинг бухгалтерия хизматини кўрсатувчилар аутсорсерлар ҳисобланади. Ҳозирги вақтда хорижда штатдаги ходимларни таъминлашдан кўра аутсорсинг хизматларидан ва айниқса, аутсорсинг бухгалтерия хизматларидан кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Беларусда - 30%, Европада - 86%, АҚШда - 92%, энг юқори кўрсаткич эса - Исроилда бўлиб, 96% ни ташкил этади. 

Йирик корхоналар Аутсорсинг бухгалтерия хизматларидан фойдаланишга бутунлай ўтишлари у қадар самарали эмас, чунки бундай ҳолатда масофадан туриб иш олиб борилгани сабабли ҳисобни олиб боришда оперативлик пасайиш эҳтимоли бор. Бунга йул қўймаслик учун бухгалтерияни бутунлай эмас, қисман, масалан, ойлик маош ҳисоб-китоблари, ҳисоботлар топшириш, ва ҳ.к.ларни аутсорсерларга топшириш мумкин. 

Микро ва кичик корхоналар учун аутсорсинг бухгалтерия хизматлари ҳисобни юритишнинг энг оптимал усулидир.  Бундай ҳолатда корхона юқори малакали, масъулиятли, фақатгина бухгалтерия соҳасида эмас, балки кадрлар бўйича, юридик ҳамда солиқ масалалари бўйича маслаҳатлар олиш имконига эга бўлади.

Аутсорсинг бухгалтериянинг афзалликлари:

Аутсорсинг бухгалтерия хизматини кўрсатувчи корхона билан ҳамкорлик қилиш тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратади:

- Аутсорсерларга топширилган вазифалар юқори сифатли, оператив ва кам харажат талаб этади, чунки тадбиркорлар аутсорсерлар уларнинг штатида бўлмагани сабабли уларга ойлик маошдан келиб чиқадиган солиқлар, офис жиҳозлари, моддий-техник таъминот, аренда, алоқа ва интернет каби харажатлардан фориғ бўлишади. Бу харажатларни оптималлаштириш орқали молиявий натижаларни 20-30%га яхшилаш имконини беради.

Фото: Fotolia

- Аутсорсинг бухгалтерия хизматларидан фойдаланганда махфий (конфидециал) маълумотларнинг ошкор бўлиши олди олинади;
- Хизматдан фойдаланиш орқали бир эмас, бир неча юқори малакали ҳисобчи мутахассис гуруҳига эга бўлиш мумкин;
- Бухгалтерия ҳисобини юритишдаги хато ва камчиликлардан, ортиқча оворагарчиликлардан озод қилади;
- Аутсорсерлар бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритишдан ташқари бошқа қўшимча хизматларни, масалан, кадрлар буйича ва юридик хизматларни ҳам таклиф этади. Таъкидлаш жоизки, штатдаги бухгалтерлар ҳар доим ҳам бундай қўшимча масаларларни ҳал этишни ўз зиммаларига олаверишмайди, қўшимча мутахассисларни ёллаш эса корхона харажатларини оширади;
- Аутсорсинг корхоналарга бухгалтерияни исталган босқичда топшириш имконияти мавжуд. Агар корхона бухгалтерияси хато ва камчиликлар билан махсус дастурлардан фойдаланилмай юритилган булса, аутсорсинг бухгалтерия корхоналари бундай талабга жавоб бермайдиган бухгалтерияни қайта тиклаш орқали тўғри ва аниқ ҳолатга олиб келади.

Мавзуга оид