Қўшиб ёзишлар фош бўлди. Ҳали ҳеч қайси ҳудуд пахта режасини бажармаган
Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси пахта режасини бажаргани ёлғон бўлиб чиқди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилиш вақтида пахта терими вақтида амалга оширилган қўшиб ёзишлар фош қилинди. Натижада, Тошкент ва Жиззах вилояти ҳокимлари қўшиб ёзишга йўл қўйилгани учун ишдан олинди, Хоразм вилояти ҳокими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари жиддий огоҳлантирилди.
13 октябрь куни Хоразм вилояти, 20 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, 27 октябрь куни Навоий вилояти пахта сотиш режасини бажаргани ҳақида маълум қилинганди.
Энди бу ҳудудларнинг натижалари бекор бўлди ва асл ҳолатига қайтарилди.
28 октябрь ҳолатига кўра, Жиззах ва Тошкент вилоятлари Республика вилоятларида 2017 йил ҳосилидан пахта хомашёси тайёрлаш тўғрисидаги маълумотнома рейтингида 9 ва 10 ўринларда жойлашганди. Аввалги рейтингда Жиззах вилояти пахта режасини 83,44 фоизга етказгани келтирилганди. Янгиланган рейтингда эса аслидаги кўрсаткич - 76,83 фоиз.
Тошкент вилояти кўрсаткичларида фарқ жуда катта - 10 фоиздан ортиқ. 28 октябрь кунги маълумотномада вилоят режани 82,98 фоизга етказгани маълум қилинганди. Аслида эса вилоятнинг кўрсаткичи - 72,55 фоиз. Охирги ўрин.
Бундан ташқари, 28 октябрь кунги ва 30 октябрь кунги маълумотномалар солиштирилганида Андижон ва Бухоро вилоятларининг натижаларида 5 фоиз атрофида фарқлар бўлгани кўринади. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳам қўшиб ёзганлар қаторида.
Янгиланган «сводка»га кўра, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида қўшиб ёзиш ҳолатлари қайд этилмаганини кўриш мумкин. Лекин бу охирги воқеалар ҳисобга олинса, энг аниқ маълумот бўла олмайди.
Айни вақтда республиканинг режаси 88 фоизга етган.
Мавзуга оид
09:33 / 26.11.2024
Пахта маҳсулотини сотишда манипуляцияга йўл қўйган корхонага чора кўрилди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
15:43 / 28.09.2024