Спорт | 07:50 / 31.10.2017
61607
1 дақиқада ўқилади

Фото: ИШИД Месси, Неймар ва Роналдуга таҳдид қилди

ИШИД футбол мавзусига бағишланган плакатлар чиқарди.

Бир неча кун олдин Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамга таҳдид қилган жангарилар, энди энг машҳур футболчиларга эътибор қаратишган.

Ташкилотнинг тарғибот варақаларида «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ва «Барселона» етакчиси Лионель Месси қатл жараёнидаги маҳкумлар сифатида тасвирланган. 

Кўп ўтмасдан Криштиану Роналду билан боғлиқ шундай варақа чиқарилди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид