Жамият | 16:20 / 01.11.2017
15569
4 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фуқаро электр корхонаси назоратчиси бўлган аёлни дўппослади

Бугун ҳаётимизни электр энергияси ёки табиий газсиз тасаввур эта олмаймиз. Уйимизда бир кун чироқ бўлмаса ёки газ узилиб қолгудек бўлса, қанчадан-қанча ноқулайликларга дуч келишимиз барчамизга кундек равшан. Шу сабабли, электр энергияси ва табиий газни беҳуда сарфламаслик, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш хусусида мунтазам тарзда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилади.

Мақсад эса турли қинғирликларнинг олдини олиш ва табиий бойликларимиз беҳуда сарфланишига йўл қўймасликдир. Аммо баъзи хонадон эгалари қонунга хилоф равишда тармоққа уланиб, табиий бойликларимизни беҳудага сарфлаётганлик ҳолатларига ҳам дуч келамиз. Бу ишга қўл урган кимсалар, аслида, хатти-ҳаракати билан жамиятга зарар келтираётгани, бунинг оқибатида кимнингдир хонадонида электр энергияси ёки табиий газ таъминотида узилишлар бўлаётгани хусусида ўйлаб ҳам кўришмаётгани кишини таажжубга солади.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Қашқадарё вилояти Косон туманининг “Сарипул” МФЙда яшовчи Алишер Ҳайдаров ҳам тўловлардан қочиш мақсадида хонадонини яширин равишда электр линиясига улаб, ундан истаганча фойдаланиб келди. Гоҳида уддабуронлигидан ғурур отига миниб, қилмиши фош бўлиб қолса, ортиқча ғалвалар гирдобига тушиб қолишини хаёлига ҳам келтирмади. Бироқ унинг бу ҳийласи туман электр корхонаси назоратчиси Г.Негматованинг эътиборидан четда қолмади.

Назоратчи келганида А.Ҳайдаров уйида йўқ эди. Вазифаси тармоққа ноқонуний уланган хонадонларни аниқлаб, уларни узиш, ўчириш бўлгани боис. Г.Негматова Алишернинг хонадонидаги ноқонуний электр манбаини узиб кетди. Бу хабарни хотинидан эшитгач, А.Ҳайдаров жаҳл отига минди. Озгина ичиб олгани боис, ўзини ҳар ишга қодирдек ҳис этиб, тўғри Г.Негматованинг ишхонасига борди ва уни ташқарига чақириб олди. “Сен... нега уйимдаги электр токини узиб кетдинг”, - деди. Алишер рўпарасида аёл киши турганини ҳам унутиб, уни оғзига келган қўпол сўзлар билан ҳақоратлай бошлади.

-  Маст экансиз, эртага келинг, гаплашамиз, - Г.Негматова атрофдагилардан уялиб, йигитни муросага келтирмоқчи бўлди. Лекин у гапга кўнадиган аҳволда эмасди. Назарида назоратчи уйидаги симни қасддан узиб кетгандек туюлиб, кўзлари қонга тўла бошлади. Ўзини идора қила олмай, оёқ кийимини ечиб, у билан аёлнинг бошига туширди. Кейин эса кутилмаганда унга ташланиб, тепкилай бошлади. Атрофдаги одамлар ўртага тушиб уларни ажратишмаганида, Г.Негматованинг аҳволи не кечишини тасаввур этиб бўлмас эди.

Бўлиб ўтган воқеадан сўнг Г.Негматова шифохонада даволаниб чиқишга мажбур бўлди. Буни қарангки, кучи аёл кишига етиб, номардлик йўлини тутган йигит жабрланувчининг ҳолидан хабар олиш ва ҳатто унга етказилган зарарни қоплашни ҳам истамади.

Иш судга ошди. Жиноят ишлари бўйича Косон тумани суди томонидан Алишер Ҳайдаровга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди