Light | 23:58 / 01.11.2017
35658
3 дақиқада ўқилади

Қўпол танқидга қандай муносабат билдириш керак: Стив Жобс усули

Фото: Getty Images

Баъзи одамлар билан онгли мулоқот қилиб бўлмайди. "Лайфхакер" жавоб ҳақоратларгача бормаслик учун Apple асосчиси Стив Жобснинг  қуйидаги маслаҳатларидан фойдаланишни тавсия этади.

 

1. Танқидни олдиндан кўра билинг

Тақдимот ёки нутқ билан чиқиш қилар экансиз, ундаги қайси пунктлар тингловчиларда танқид уйғотиши мумкинлигини олдиндан ўйлаб кўринг. Эҳтимол, сизга аввал ҳам шунга ўхшаш танбеҳлар берилган ва сиз уларга жавоб бера олмай қолгандирсиз. Қандай жавоб қайтаришни олдиндан ўйлаб қўйинг. Жавобни олдиндан машқ қилсангиз, ёқимсиз сўзларга муносабат билдиришингиз енгиллашади.

 

2. Дарҳол жавоб қайтаришга шошилманг

Жаҳл қилманг ва шошиб жавоб қайтарманг. Стаканга сув қуйинг, фикрларингизни жамлаб олинг ва керакли сўзларни танлай билинг.

Фото: Getty Images

3. Жавобни дўстона умумий иборалар билан бошланг

Стив Жобс ўз чиқишларидан бирида унга билдирилган танқидга жавобни шундай сўзлар билан бошлаган: "Бирор нимани ўзгартиришга ҳаракат қилаётганингизда энг мураккаб тўсиқлардан бири шу саволни берган кишига ўхшаш одамлар қаердадир ҳақ эканликларидадир". У ўз жавобини юмшатган, бир қарашда, у оппонентнинг сўзини маъқуллаётгандек гўё, кейинги нутқидан эса бундай эмаслиги ойдинлашади.

Суҳбатдошингизнинг фикрига мутлақо қўшилмасангиз ҳам, жавобни доим дўстона руҳда бошланг.

 

4. Ўзингиз эшитгингиз келган саволга жавоб беринг

Жобсга муайян дастурлаш тили ва шахсий ҳаёти ҳақида савол берилган бўлса-да, у бунга изоҳ бериб ўтирмади. У нисбатан умумий саволга жавоб берди: "Компаниядаги ўзгаришлар вақтида қандайдир хатолар бўлдими, техник компанияларда якуний натижа кўпроқ кимга боғлиқ: ишлаб чиқарувчиларгаси ёки мижозларга?"

Бу сиёсатчиларнинг ҳар қандай вазиятда иш берувчи классик усули.

Фото: Getty Images

5. Сўзингиз якунида хатоларингизни тан олинг, лекин жамоангизни қўллаб-қувватланг

Сиз ўзингизнинг энг катта мухлисингиз бўлишингиз керак. Айниқса, йўл бошида - фақат ўзингиз ва жамоангизга ишонадиган даврда. Йўл қўйилган хатоларни тан олинг, улардан қандай хулосалар чиқарганингизни айтинг, аммо кейин, албатта, сиз ва жамоангиз кўп ишлар олиб бораётганингиз ва нима учун қўллаб-қувватлашга лойиқ эканингизни ёдга солиб қўйинг.

Одамлар қаттиқ меҳнатни қадрлашга ўрганишган, шунинг учун буни ёдга солиб, аудиторияда ўзингизга мойиллик уйғотасиз.

Масалан, Жобс нутқини шундай якунлаган: "Биз хатоларни аниқлаймиз ва албатта, уларни тузатамиз. Бироқ ҳозир қиладиган ишимиз - жуда муҳим босқичда турган ва тиним билмай ишлаётган жамоани қўллаб-қувватлаш".

Мавзуга оид