Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина БМТга Қрим бўйича резолюцияни киритди
Фото: РИА "Новости"
Украина делегацияси БМТ Бош Ассамблеясининг Учинчи қўмитаси котибиятига Қримдаги инсон ҳуқуқлари бўйича янги қарор лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда «Укринформ» Украинанинг бутунжаҳон ташкилотидаги доимий ваколатхонаси матбуот котиби Олег Николенкога таянган ҳолда хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, резолюцияда Россия томонидан «Қрим татар халқи мажлиси» ташкилотининг тақиқини бекор қилиш талаб қилинади, шунингдек, украин ва қрим татарлари тилларида таълим бериш зарурлиги таъкидланади. Қайд этилишича, халқаро ташкилотларга Қримга киришга йўл очиб бериш лозим.
Дипломатнинг хабар беришича, Учинчи қўмитада резолюция бўйича овоз бериш ноябрь ойининг ўрталарида ўтказилади. Шундан сўнг, декабрь ойида ҳужжат Бош Ассамблеяга умумий овоз бериш учун киритилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
16:13 / 30.01.2026
Россия ва Украина 2026 йилда илк бор ҳалок бўлганлар жасадларини алмашди
12:49 / 30.01.2026
Берлин баллистикага қарши янги сунъий йўлдош дастурини бошламоқда
12:21 / 30.01.2026