Ўзбекистон | 11:00 / 01.11.2017
47383
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Сайфулло Соипов ҳақидаги маълумотни текширмоқда

Фото: Reuters

Ўзбекистонлик дипломатлар Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланланиб қўлга олинган шахс ҳақидаги маълумотни текширишмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости Ўзбекистон ТИВ вакилига таянган ҳолда. У, оммавий ахборот воситаларининг хабар беришларича, ўзбекистонликдир, 

«Нью-Йоркдаги Ўзбекистон бош консуллигининг ходимлари ҳозирда ОАВнинг Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс ўзбекистонлик экани ҳақидаги хабарларини расмий каналлар орқали текширишмоқда. Айни дамда ҳозирча аниқ маълумот йўқ», - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Аввалроқ Santa Monica Observer нашри Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланаётган эркак, ўзбекистонлик Сайфулло Соипов Қўшма Штатларга лотереяда грин-картани ютиб олган ҳолда кўчиб кетгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид