Ўзбекистон | 00:45 / 02.11.2017
9021
1 дақиқада ўқилади

«Татнефть» Ўзбекистонда инвестицион лойиҳани амалга оширишни мўлжалламоқда

Фото: tatneft.ru

Россиянинг «Татнефть» нефть компанияси делегацияси Тошкент вилоятидаги «Ангрен» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди, деб ёзади UzDaily.uz.

«Татнефть» делегациясининг ташрифи «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида инвестицион лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ва ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.

Россия компанияси нефткимё ишлаб чиқариш соҳасида инвестицион лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Учрашув давомида Ўзбекистон томони «Ангрен» ЭИЗ имкониятлари ва шарт-шароитларини, инвесторлар учун тақдим этиладиган имтиёзларни презентация қилган.

Мавзуга оид