Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент яна бир халқаро спорт мусобақасига мезбонлик қилади
10-12 ноябрь кунлари Тошкентда яна бир нуфузли мусобақа - қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Унда Осиё қитъаси ҳамда жаҳоннинг 20га яқин мамлакатидан келган энг кучли спортчилар баҳс олиб боришади.
Жанглар 17та вазн тоифасида (эркаклар 9та, аёллар 8та) ўтказилади. 10-11 ноябрь кунларида саралаш баҳслари ўтказилса, финал беллашувлари 12 ноябрга белгиланган.
Айнан мана шу чемпионат доирасида 11 ноябрь куни очилиш маросимидан сўнг Ўзбекистоннинг энг кучли профессионал қўл жанги усталари 70 кг вазн тоифасида Иқболжон Худойқулов, 85кг.да Бекзод Нурматов ва 90 кг.да Музаффар Ражабов ўзларининг рейтинг жангларини ўтказишади.

Мусобақада Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов, машҳур халқаро промуотер Владимир Хрюнов ва дунёнинг машҳур қўл жанги усталари расмий меҳмон сифатида ташриф буюришади.
Мавзуга оид
08:07 / 21.06.2022
Дзюдо ва қўл жангини ривожлантириш бўйича президент қарорлари қабул қилинди
08:24 / 09.02.2022
Ўзбекистонда қўл жанги янада ривожлантирилади - Президент қарори лойиҳаси
21:32 / 07.06.2021
Қўл жанги бўйича Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 1-ўринни эгаллади
23:41 / 05.05.2019