20:50 / 03.11.2017
6297

МДҲ мамлакатлари ўртасидаги товар айланмаси 25 фоизга ошди

Фото:aa.com.tr

МДҲ доирасида ҳамкорликни ривожлантириш учун барча юридик асослар яратилган, деди Россия бош вазири Дмитрий Медведев Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашувида. 

Медведевнинг сўзларига кўра, жорий йилда МДҲ доирасидаги товар айланмаси 25 фоизга ошган. 

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг таъкидлашича, республика МДҲдаги фаолиятини янги сифат босқичига олиб чиқишга интилмоқда. 

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон МДҲни кенг кўламли долзарб масалалар бўйича очиқ ва ишончли фикрлар алмашинувчи платформа деб ҳисоблайди. 

Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳамдўстликка аъзо давлатлар билан инвестиция, транспорт, туризм ва таълим ҳамда хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкентдаги учрашувда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов, РФ бош вазири Дмитрий Медведев, Беларусь бош вазири Андрей Кобяков, Қозоғистон бош вазири Бакитжон Сагинтаев, Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов, Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода, Арманистон  бош вазири Карен Карапетян, Озарбойжон бош вазир ўринбосари Ёқуб Аюбов, Туркманистон бош вазир ўринбосари Эсенмурод Ўразгелдиев, шунингдек Молдованинг Беларусдаги элчиси Виктор Сорочанлар иштирок этишди. 

Top