Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп яна Green Card’ни танқид қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, АҚШда доимий яшаш мақомини берувчи грин-карта олиш ҳуқуқини берувчи визаларни ўйнаш дастури бўйича мамлакатга «энг яхши одамлар» келмаяпти.
«Агарда сиз лотерея тизими ҳамда бу лотерея бўйича мамлакатимизга келаётган кишиларга қарасангиз... шуни кўрасизки, давлатлар ўзларининг энг яхши, танланган фуқароларини бераётгани йўқ», - дея маълум қилди Трамп Fox News’га берган интервьюсида.
Аввалроқ Трамп Нью-Йорк терактидан кейин «грин карта»ни танқид қилгани хабар берилганди. «Биз «хизматларга яраша» иммиграция учун курашамиз, бундан кейин демократлар учун лотерея тизимлари йўқ. Биз энди ақллироқ бўлишимиз керак», - дея ёзганди АҚШ президенти.
Мавзуга оид
09:23
Махфий учрашув: Уиткофф Ризо Паҳлавий билан Эрондаги намойишларни муҳокама қилди
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026