Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ коалицияси: Ироқ ИШИДдан деярли бутунлай озод этилди
АҚШ қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги хабар беришича, Ироқ хавфсизлик кучлари халқаро коалиция кўмагида мамлакатнинг деярли барча ҳудудини ИШИД жангариларидан озод қилган. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилмоқда.
«Ал-Кайм (Ироқ шаҳри – таҳ.) ва Сурия билан чегарадаги қисмнинг озод этилиши ИШИДга қарши давом этаётган кампаниянинг муҳим ҳалқаси», - дейилади хабарда.
Кўрсатилишича, «халқаро коалиция ёрдами билан ироқликлар ҳозирги вақтда мамлакатнинг аввал ИШИД томонидан назорат қилинган деярли барча ҳудудини озод қилишди».
«Таҳдид ҳали ҳам бор, биз мураккаб ишларни бажаришимиз керак, аммо ИШИД устидан якуний ғалаба қозонишни таъминлаш учун Ироқ ҳукумати ва мамлакат қуролли кучлари билан елкадош бўлиб турибмиз», - дея маълум қилди коалиция вакили генерал-майор Роберт Уайт.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026