10:20 / 05.11.2017
7894

Саммит арафасида Вьетнамга кучли тайфун ёпирилди. Камида 27 киши ҳалок бўлди

Фото: NASA

Вьетнамда тайфун оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу мамлакатда душанба куни Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити бошланиши кутилмоқда.

Hindustan Times нашри хабарига кўра, Вьетнамга жанубдан «Дэмри» тўфони ёпирилган. Айни вақтда ўнлаб кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Шундан 17 киши Биньдинь вилояти қирғоқларида йўқолган юк кемаси экипажидир.

Табиий офат саммит бўлиб ўтадиган Данган шаҳридан 500 километр масофадаги Ньчанг шаҳрига катта талофат етказмоқда. Бу ҳудудда шамол тезлиги соатига 130 километрни ташкил қилмоқда. Минглаб уйларга шикаст етмоқда, ҳудуд электр токидан узилган.

AFP хабарига кўра, 600дан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлди, яна 40 минг уй турли даражада зарарланган.

Маҳаллий ҳукумат саммит вақтида хавфсизликни таъминлаш учун бир қанча режалар ишлаб чиққан. Бу саммитда АҚШ, Россия ва Хитой раҳбарлари, шунингдек, Япония бош вазири ҳамда дунёнинг бир қатор бошқа етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Top