Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ, Жанубий Корея ва Австралия қўшма ҳарбий-денгиз машқларини бошлашди
Фото: Reuters
АҚШ, Жанубий Корея ва Австралия Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг Сеулга ташрифидан аввал қўшма ҳарбий-денгиз машқларини бошлашди. Бу ҳақда РИА «Новости» Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Машқлар Жанубий Кореянинг Чеджудо ороли яқинидаги сувларда ўтказилади ҳамда икки кун давом этади.
«Ҳозирги машқлар иттифоқчи давлатларнинг бирлашган ҳарбий-денгиз кучлари томонидан Шимолий Корея ядро қуроли ва бошқа оммавий қирғин қуролларини олиб кириш ҳамда олиш чиқиш бўйича ҳаракатларини бартараф этиш, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг КХДР фитна ҳаракатлари бўйича резолюцияларини бажаришга қаратилган», - дейилади қўмондонлик хабарида.
Машқларда Жанубий Кореянинг «Седжон» эскадрилья мина ташувчиси ўз бортида бошқарилувчи ракеталар ва «Иджис» аввалдан огоҳлантириш тизими билан, Американинг Chafee мина ташувчиси, шунингдек, Австралиянинг «Мельбурн» ҳамда «Парраматта» ҳарбий кемаси иштирок этади.
Мавзуга оид
08:46
АҚШ Кубага нефт етказиб берувчи давлатларга қарши бож жорий этмоқда
23:08 / 29.01.2026
Трамп Путиннинг Украинага зарбаларни бир ҳафтага тўхтатишга розилигини айтди
20:27 / 29.01.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилмоқчи: Американинг мотивлари ва шартлари нималар?
16:17 / 29.01.2026