Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда яна иккита лойиҳани молиялаштиришни кўзламоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистондаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Imkon Plus компанияси ЕТТБнинг 10 млн. долларлик маблағларини жалб этишни режалаштирмоқда.
Ушбу маблағлар тарқатиш тармоғини кенгайтириш, шунингдек, музлатилган мева ва сабзавотлар учун совитиш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 13,5 миллион долларни ташкил этади. Кутилишича, ЕТТБ кредитни икки траншда тақдим этади.
Шунингдек, ЕТТБ Hamkorbank АТБга кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, савдони молиялаштириш учун 20 миллион долларлик кредит тақдим этишни мўлжалламоқда.