Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Украинада “халқ импичменти” ўтказиш билан таҳдид қилди
Михаил Саакашвили Украина президенти импичменти ва аксилкоррупцион суд ҳақидаги қонунларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида 12 ноябрда марш ўтказишни таклиф қилди. У бу ҳақда Олий рада олдидаги Конституция майдонидаги намойишда айтиб ўтди.
“Мен якшанба куни президент импичменти ва аксилкоррупцион суд ҳақидаги қонун қабул қилиниши учун марш ўтказишни, йиғилиб ва ўзимизнинг юришимиз билан бу талабни қўллаб-қувватлашни таклиф қиламан”, деб айтган Саакашвили.
Олий рада 7 ноябрда Украинанинг сайлов кодекси лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди ва Саакашвили тарафдорларининг талабларидан бирини бажарди. Лойиҳани 226 депутат қўллаб-қувватлаган.
Саакашвилининг айтишича, “ҳукуматга ўзига келишга йўл бермаслик ва курашни охиригача етказиш керак”. Саакашвили агар Украина ҳукумати намойишчилар талабларини бажармаса, унда 3 декабрда “халқ импичменти”ни бошлашни таклиф қилган. “Агар улар ҳеч нарса қабул қилишмаса, унда Украина халқи кимга импичмент эълон қилиш, кимни бўшатиб юбориш ва қачон янги сайловлар ўтказишни ўзи ҳал қилади”, деб айтган Саакашвили.
Саакашвили 29 октябрдаги норозилик акциясида Украина президентининг муддатдан аввал сайловларини ўтказишни таклиф қилганди. Унинг айтишича, Украина президенти Пётр Порошенко ва парламент намойишчилар талабларини бажармасалар, унда “кетишлари” керак. Саакашвилининг айтишича, у ва унинг тарафдорлари давлат тўнтарувига тайёргарлик билан шуғулланмаяптилар, бироқ намойишчиларда “ҳокимиятни алмаштириш учун механизм” мавжуд.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
16:13 / 17.03.2025