Саакашвили яна 4,5 йиллик қамоқ жазосини олди
Гуржистоннинг собиқ президенти камида 2034 йилгача қамоқда қолади.

Фото: AP
Тбилиси суди Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айблаб, 4 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Mtavari TV хабарига кўра, ўтган ҳафта чиқарилган ҳукм билан бирга, судья собиқ президентни 12 йилу 6 ойга ҳукм қилган.
Гуржистонда жазони қўшиш принципи қўлланилади ва қамоқ муддати ҳибсга олинган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Шундай қилиб, Саакашвили камида 2034 йил апрелигача панжара ортида қолади.
Саакашвили ҳозирги вақтда Тбилисидаги Viva Medi клиникасида даволанмоқда ва суд маҳкамасида иштирок этмади. Адвокатларнинг сўзларига кўра, судланувчи онлайн иштирок этиб, якуний сўз айтмоқчи бўлган, бироқ номаълум сабабларга кўра рад этилган.
Украина паспортини олгач, Гуржистон фуқаролигидан маҳрум қилинган Саакашвили 2021 йил октябрь ойида яширинча ватанига қайтди ва орадан кўп ўтмай ҳибсга олинган эди. Унга бир қанча жиноятлар, жумладан, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича айблов қўйилди: Гуржистон прокуратураси хабар беришича, Саакашвили Украинадан Поти портига кемада етиб келган, уни юк машинаси ёрдамида сут маҳсулотлари солинган тиркама билан тарк этган ва шу тариқа Гуржистонга кирган.
12 март куни суд Саакашвилини катта миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбдор деб топиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Тергов маълумотларига кўра, сиёсатчи бюджетдан 9 миллион ларини (тахминан 5 миллион доллар) шахсий эҳтиёжларига, яъни қимматбаҳо кийим-кечак сотиб олишга, машина ижарага олишга, ўғлининг ўқиши учун пул тўлашга ва ҳоказоларга сарфлаган. Гуржистонга қайтишдан олдин ҳам, 2018 йилда Саакашвили қотилликда айбланган полициячиларни афв этишда ваколатини суиистеъмол қилгани учун 6 йилга, депутат Валерий Гелашвилини калтаклагани учун эса 3 йилга сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Саакашвилига қарши яна бир иш кўрилмоқда - 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиш бўйича.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

08:30 / 26.03.2025
Хато туфайли ўлимга ҳукм қилинган япониялик чол рекорд миқдорда товон пули олди

12:30 / 12.03.2025
Саакашвилига 9 йил қамоқ жазоси берилди

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

08:12 / 06.03.2025