13:30 / 08.11.2017
9249

Трамп Россия ва Хитойни КХДР билан дипломатик алоқаларни қисқартиришга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея парламентидаги чиқиши вақтида Россия ва Хитой ҳукуматларини КХДР билан дипломатик ҳамда иқтисодий алоқалар даражасини камайтиришга чақирди.

«Биз ҳар бир давлатни, шу жумладан, Россия ва Хитойни БМТ резолюциясини тўла бажаришга чақирамиз. Бу давлатларни КХДРдаги режим билан дипломатик алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни камайтиришга чақирамиз», — деган Трамп.

Трамп Жанубий Кореяга Осиё бўйлаб турнеси доирасида келди. У дастлаб Японияда бўлди, Жанубий Кореядан Хитойга йўл олди.

У Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Шимолий Корея билан чегарадаги ҳарбийлардан холи ҳудудга келишни режалаштирганди, аммо бу ташриф ҳаво ёмонлиги туфайли бекор қилинди.

Бундан аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Путин ва Трамп Вьетнамда учрашиши кутилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Top