Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зимбабве президенти ўз ўринбосарини фитнада айблаб лавозимидан бўшатиб юборди
Зимбабвенинг 93 ёшли президенти Роберт Мугабе ҳокимиятни эгаллаб олишга гумон қилиб 75 ёшли вице-президент Эммерсон Мнангагвани ўз лавозимидан бўшатиб юборди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
7 ноябрда Зимбабвенинг давлат оммавий ахборот воситалари Мнангагва ва унинг тарафдорлари мамлакатдаги ҳукмрон “Зимбабве Африка миллий иттифоқи – Ватанпарварлик фронти” партиясига қарши яширин гуруҳ яратиш йўли билан президентни ҳокимиятдан четлатишни режалаштиришганини маълум қилганди.
Мугабе маъмурияти вакилининг айтишича, вице-президент Мугабега содиқмаслиги, унга ҳурматсизлик, ёлғончилик ва ишончли эмаслигини мунтазам намойиш қилиб келган ва шу сабабли ўз лавозимидан четлатилган.
AP’нинг маълум қилишича, Мугабе эгасиз қолган вице-президент лавозимини рафиқаси Грейс Мугабега ишониб топширмоқчи.
Мугабе 1980-1987 йиллар мамлакат бош вазири лавозимини эгаллаган. У охирги 30 йилдан бери мамлакатни муттасил бошқариб келмоқда. Шу билан бирга у ҳозирда дунёдаги энг кекса давлат раҳбари ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди
21:09 / 01.01.2025
Зимбабведа ўлим жазоси расман бекор қилинди
00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
20:55 / 14.09.2024