Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда бензин қимматлашди
Қирғизистонда бензин маркасига қараб унинг нархи 1-1,5 сомга қимматлашди.
Таъкидланишича, Чуй вилояти ва Бишкекда Аи-95 маркасидаги бензиннинг бир литри 41-41,5 сомдан, Аи-92 – 39-40 сом, Аи-80 – 34-35 сом ва дизель ёқилғиси 36-37,2 сомдан сотилмоқда.
Аввалроқ Қирғизистоннинг монополияга қарши органи ёқилғи нархларининг ошишини унга Россияда талаб ошгани билан боғлаганди.
9 ноябрда Қирғизистон Жогорку Кенеши йиғилишида депутат Исҳоқ Пирматов Қирғизистон ёқилғи-мой маҳсулотларини олиб кирмаслиги ва мамлакатда уларнинг захираси бор-йўғи икки ҳафтага етишини айтган. Бироқ Қирғизистоннинг саноат, энергетика ва ер қаъридан фойдаланиш давлат қўмитасида мавжуд захиралар бир неча ойга етиши таъкидланган.
Мавзуга оид
21:06
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026