Жамият | 14:30 / 10.11.2017
10521
1 дақиқада ўқилади

Темир сейфдан 3500 доллар ўғирланди

Фото: 123RF

Андижон шаҳар “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ўғрилик содир этилди. Номаълум шахс очиқ қолган эшик орқали кириб, хонадон эгасининг ётоқхонасидаги темир сейфдан 3,5 минг АҚШ долларини ўғирлаб кетади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1978 йилда туғилган Ғ.М. содир этганлиги аниқланди ва ушланди. 

Ҳозирги кунда Ғ.М.нинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Мавзуга оид