12:57 / 11.11.2017
5744

Европага бир йил ичида денгиз орқали қанча муҳожир келгани маълум

Фото: EPA

2017 йилнинг бошидан буён Европага 156 минг муҳожир денгиз орқали етиб келди. Бу ҳақда Женевадаги Халқаро миграция ташкилоти бош қароргоҳида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Укринформ.

«2017 йилнинг 1 январидан 8 ноябригача 155 856 мигрант ва қочқин Европага денгиз орқали етиб келди», - дейилади хабарда.

Ўтган йилнинг шу даврида қочқинлар сони деярли 341 минг кишини ташкил этган. Ўрта Ер денгизи йўналишида бу вақт ичида ҳалок бўлганлар сони - ўтган йилги 4303 инсон билан таққослаганда 2 961 кишини ташкил қилди.

Жами оқимнинг 73 фоиздан кўпроғи Италияга, қолган қисми эса Греция, Кипр ва Испанияга келган. Нигерия марказий Ўрта Ер денгизи йўналиши бўйича муҳожирларнинг асосий етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда. Кейинги ўринлардан Гвинея, Фил Суяги Қирғоғи, Бангладеш, Мали, Судан, Сенегал, Эритрея, Гамбия, Марокаш ва Тунис жой олган.

Top