Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Zara компаниясининг алданган ходимлари антиқа усулда шикоят қилишди
Фото: Getty Images
Дунёга машҳур Zara либослар компаниясининг Истанбулдаги дўконларининг харидорлари харид қилган кийим-кечакларининг чўнтакларида ажойиб топилмаларга дуч келишмоқда. Гап шундаки, янги кийимларнинг чўнтакларидан «мен сиз харид қилмоқчи бўлаётган кийимни тикканман, аммо менга бунинг учун ҳақ тўлашмади» деган ёзувлар битилган мактублар чиқмоқда. Мода брендининг туркиялик ходимлари шу йўл билан маош олмаётганликларини ҳамда Zara фирмасида кўнгилдагидек меҳнат шароитлари учун компанияга босим ўтказишда ёрдам беришга чақирмоқда.
Мактублар муаллифларининг уқдиришларича, улар Bravo Tekstil деб номланган компанияда ишлашган, бироқ у кутилмаганда ёпилиб, бир неча ойлик иш ҳақи ва таътил пулларини бермаган. Маълум бўлишича, Bravo Tekstil Mango ва Next учун ҳам кийимлар тиккан.
Zara — дунёнинг энг муваффақиятли мода компанияларидан бири бўлиб, у 2200 дўконга эга. Бироқ Испания савдо белгиси бу каби можаролар билан биринчи маротаба қарши келаётгани йўқ. Аввал ҳам Zara фирмаси атроф-муҳитга зарар етказиш ва ёш дизайнерларнинг ижод намуналарини ўғирлашда айбланган эди. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи устидан меҳнат шароитлари яхши эмаслиги даъво қилинган ариза билан судга мурожаат қилинган эди.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026