Қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионатининг навбатдаги ғолиблари маълум бўлди
Тошкентда қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионатининг аёллар ва эркаклар ўртасидаги финал жанглари давом этмоқда.
Айни пайтга қадар аёллар ўртасида баҳс олиб бораётган спортчиларнинг 55 кг, 60 кг ва 65 кг вазн тоифасида ғолиб ҳамда совриндорлар, эркаклар ўртасида 65 кг, 70 кг, 75 кг ва 80 кг вазн тоифасидаги ғолиблар ҳамда совриндорлар маълум бўлди. Умумжамоа ҳисобида олтин медаллар бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида олтин медаллар сони 8 та ташкил этмоқда.
Аёллар ўртасида:
55 кг: Мафтуна Қувондиқова (Ўзбекистон)
60 кг: Шоҳида Раҳимова (Ўзбекистон)
65 кг: Регина Максимова (Қозоғистон)
70 кг: Шаҳноза Низомова (Ўзбекистон)
Эркаклар ўртасида:
65 кг: Олим Нормуродов (Ўзбекистон)
70 кг: Муҳиддин Мамажанов (Ўзбекистон)
75 кг: Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон)
80 кг: Нурмуҳаммад Бесланиев (Россия)
Эндиликда, аёллар ўртасида 75 кг ва +75 кг вазн тоифаларидаги спортчилар, эркаклар ўртасида 85 кг, 90 кг ҳамда +90 кг вазн тоифаларидаги жангчилар Осиё очиқ чемпионатининг олтин медаллари учун кураш олиб боради.
Мавзуга оид
17:23 / 13.08.2023
«Заковат» ўйини бўйича Осиё очиқ чемпионати биринчи кун натижалари
19:17 / 13.06.2023
Шамсиддин Воҳидов шахмат бўйича Осиё чемпиони бўлди
14:54 / 01.05.2023
Эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди
18:25 / 29.04.2023