Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Вьетнам 12 млрд долларлик савдо битимлари тузишди
Фото: Getty Images
АҚШ ва Вьетнам компаниялари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Вьетнамга сафари доирасида умумий миқдори 12 млрд доллар бўлган бир нечта савдо битимлари тузишди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида маълум қилинган.
“АҚШ ва Вьетнам етакчилари Трампнинг ташрифи вақтида 12 млрд долларлик савдо битимлари тузилганини қутлашди”, дейилган хабар матнида. Иккала давлат етакчиси энергетика соҳасида алоқалар кенгайганини, жумладан Вьетнамга АҚШнинг суюлтирилган гази етказиб берилиши имконияти муҳокама қилинганини таъкидлаб ўтишган. Бундан ташқари, АҚШ Вьетнамга қуёш энергетикасини ривожлантиришда кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
Трамп ва Вьетнам президенти Чан Дай Куанг мавжуд савдо баҳслари бўйича, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилиши, электрон тўловларни соддалаштириш ва интеллектуал мулкка ҳуқуқларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ечимлар топишга келишиб олишган.
Мавзуга оид
20:26
Зеленский Трампга хат ёзиб, Украинани Россия ракеталаридан ҳимоя қилишни сўради
10:25
АҚШ келишмоқчи, Эрон ўйланяпти, Исроил асабийлашмоқда
09:55
АҚШ ва Арманистон ҳамкорлик бўйича қатор келишувларни имзолади
14:12 / 26.05.2026