Қидирувда бўлган шахс АҚШда ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
1989 йилда туғилган шахс 2023 йилда қидирувга берилган. У Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамкорлигида қидирувдаги шахс Ню-Йоркда экани аниқланган. У ушланган ва белгиланган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинган.
Аввалроқ халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.







