Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англия 2030 йилда жаҳон чемпионатини ўтказмоқчи
Фото: BBC
Британия матбуоти хабарига кўра, Англия футбол уюшмаси 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда, Германия футбол иттифоқи раҳбари Райнхард Гриндел хабар берган. Яқинда бўлиб ўтган Англия - Германия (0:0) ўртоқлик баҳсидан сўнг, ҳар иккала мамлакат футболи раҳбарияти бу масалани муҳокама қилиб олган.
2030 йилда жаҳон чемпионатини қабул қилишга Хитой ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бундан ташқари, Аргентина, Уругвай ва Парагвай биргаликда ариза топширишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 Россияда, ЖЧ-2022 Қатарда ўтказилади. ЖЧ-2026 мезбони эса ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
21:06 / 24.09.2025
ФИФА ЖЧ-2030 иштирокчилари сонини 64 тага етказиш масаласини муҳокама қилди
21:14 / 04.10.2023
ЖЧ-2030га учта қитъадаги 6 мамлакат мезбонлик қилади
18:26 / 23.06.2023
Саудия Арабистони 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмайди
02:08 / 11.12.2022