Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда 70 минг киши бошпанасидан айрилди
Фото: Rebecca Blackwell/AP
Эрон ва Ироқ чегарасида юз берган кучли зилзила туфайли тахминан 70 минг эронлик бошпанасиз қолди. Бу ҳақда РИА «Новости» Эрон Қизил ярим ой жамиятидаги манбага асосан хабар бермоқда.
«Айни дамда қарийб 70 минг киши мамлакатнинг ғарбий туманларида юз берган зилзила сабаб вақтинчалик бошпанага эҳтиёжи бор, бироқ бу рақам яна ҳам ортиши мумкин», - дея хабар берган манба.
Таъкидланишича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат Ички ишлар вазирлигига ер силкинишидан жабр кўрган туманлар аҳолисига барча керакли ёрдамни кўрсатиш учун тезкор чоралар кўриш ҳақида топшириқ берди.
Press TV тарқатган хабарга кўра, Эрон ва Ироқ чегарасида рўй берган зилзила оқибатида 129 киши ҳалок бўлди. 1 мингдан ортиқ инсон жабрланган.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
15:10 / 05.05.2026
CBS: Эрон Ҳўрмуз бўғозида Американинг икки эсминецига ҳужум қилди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
12:32 / 05.05.2026