Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:50 / 13.11.2017
8992
1 дақиқада ўқилади
Фото: Манилада Трампнинг ташрифига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
Филиппин пойтахти Манила шаҳрида бошланган Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) саммити муносабати билан мамлакатга келган АҚШ президенти Дональд Трампга қарши намойишлар бошланди. Бу ҳақда The Manila Times хабар тарқатди.
Намойишчилар АҚШ сиёсатига қарши плакатлар кўтаришган.

АҚШ байроқларига ўт қўйилган.

Қайд этилишича, намойишчиларни тарқатиш учун ўт ўчириш хизматлари ходимлари водомётлар қўллашга мажбур бўлмоқда.
Нашрнинг аниқлик киритишича, айрим жойларда тўқнашувлар рўй берган ва бир неча киши жароҳатланган.




Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш