20:05 / 13.11.2017
7079

Копенгагенда туркларнинг самолёти ушлаб қолинди

Дания полицияси Копенгаген шаҳридан Истанбулга учиб кетиши режалаштирилган самолётда текширув ўтказишга мажбур бўлди. Бунга Atlasglobal компаниясига тегишли самолётга нисбатан таҳдид билдирилгани сабаб бўлган, деб хабар беради Reuters.

«Европадаги Atlasglobal​ самолёт бортида хавф мавжудлиги ҳақида Копенгаген полицияси зобитлари томонидан огоҳлантирилган», дейди терминал ходими. Аниқланишича, самолёт аэропорт терминалидан узоқроқ масофага олиб кетилган.

Полиция ходимлари тергов-қидирув ишларини бошлаши билан терминалнинг 9та йўлаги хизмат кўрсатишни тўхтатиб турди. Терминал ходимига таяниб Reuters мухбири ушбу ҳодисанинг тафсилотлари очиқланмаётганини айтади.

Маҳаллий полиция самолёт билан нима юз берганини бироздан кейин маълум қилишини билдирди.

Top