Жаҳон | 08:50 / 13.11.2017
7636
1 дақиқада ўқилади

Туркия Эронга эмас, Ироққа ёрдам беради

Фото: AP

Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғнинг Twitter’даги саҳифасида хабар беришича, мамлакат Ироққа зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатади.

«Тегишли транспорт ва ходимлар тайёрланди, улар туманга қидирув-қутқарув амалиётларида иштирок этиш учун жўнатилди», - дея ёзган у.

Таъкидланишича, Туркия фавқулодда хизматлари ходимлари вайроналарни тозалаш ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ишларда қатнашадилар.

Бундан ташқари, мамлакат Ироққа инсонпарварлик ёрдами партиясини ҳам жўнатади.

Аввалроқ Эрон ва Ироқ чегарасидаги зилзила қурбонлари сони ошаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид