Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW томсиз i8 йиғилишини намойиш қилди
Фото: motor
Германиянинг BMW компанияси i8 гибрид спорткарининг йиғилиши акс этган видеолавҳани намойиш қилди. У Лос-Анжелесдаги автокўргазмада расман тақдим этилади. Автошоу 1 декабрда ўз ишини бошлайди.
Видеода моделни юмшоқ том билан жиҳозланаётгани акс этган. Бунда уни йиғиш механизми хусусида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.
Қайд этиш жоизки, бу BMW i8 очиқ моделининг биринчи тизери эмас. Аввалроқ компания ниқобланган прототиплар суратлари билан бир неча сурат ҳам видеоларни намойиш қилганди. Тизерлардан бирига берилган изоҳда родстернинг ёнилғи сарфи аралаш циклда 100 кмга 2 литрни ташкил этиши айтилганди.
Мавзуга оид
07:58 / 07.03.2026
BMW уриб кетган ЙПХ ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди
13:14 / 05.03.2026
“Бу – қонунчиликни қайта кўриб чиқиш учун жиддий сигнал” – BМW ЙПХ ходимини уриб кетиши воқеаси ҳақида суҳбат
08:49 / 28.02.2026
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
08:26 / 27.02.2026