Единак ўз ҳет-триги билан Австралияни жаҳон чемпионатига олиб чиқди
2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧга йўлланма берувчи қитъалараро плей-оффнинг яна бири ниҳоясига етди. Унда Австралия терма жамоаси Ҳондурасга қарши майдонга тушди.
Осиё минтақасида ўтиш ўйинида Тим Кэйҳиллнинг дубли эвазига Сурия тўсиғидан ўтган «соккерузлар» бу сафар бошқа бир етакчи Миле Единак кўмагида асл вазифани уддалашди. «Астон Вилла»нинг 33 ёшли яримҳимоячиси томонидан киритилган 3 гол австралияликларга навбатдаги мундиал йўлланмасини тақдим этди.
Қитъалараро плей-офф
Жавоб учрашуви
Австралия – Ҳондурас 3:1 (0:0)
Голлар: Единак (53, 72, пенальти, 85, пенальти) — Фигероа (90+4)
Австралия: Райан, Бехич, Райт, Сэйнсбери, Миллиган (Тройси, 89), Муй, Единак, Лекки, Рогич (Круз, 77), Кэйхилл (Юрич, 66), Жерман.
Ҳондурас: Эскобер, Фигероа, Паласиос, Исагирре (Фигероа, 42; Мартинес, 73), Альварадо, Акоста, Кларос, Бекелес, Лосано, Элис, Киото (Эрнандес, 75).
Огоҳлантиришлар: Жерман (3), Фигероа (19), Муй (45), Кларос (57), Лекки (81), Паласиос (84), Сэйнсбери (88).
Дастлабки учрашув – 0:0
Мавзуга оид
18:15 / 21.11.2024
Австралияда 16 ёшдан кичкиналар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланади. Технологик компанияларга катта жарималар таҳдид солмоқда
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024