Ўзбекистон | 19:10 / 15.11.2017
56573
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда

2017 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Унда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик, бу борада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Видеоселектор йиғилишида иштирок этган KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, президент ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида барча вилоятлар кесими бўйича тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида йилнинг охирги 10 ойида 100 минг аҳолига 435 та содир этилган жиноят тўғри келган. Бу республика бўйича биринчи ўринда экани қайд этилди. Бундан ташқари, Навоий вилоятида 100 минг кишига 285 та, Сирдарё вилоятида эса 277 та, Тошкент вилоятида 245 та жиноят содир бўлгани айтилди.  

Республикада тан жароҳати етказиш, талончилик, ўғрилик, фирибгарлик жиноятлари сўнгги пайтларда жуда ҳам кўп содир этилаётганлигини тилга олинди. 

Мавзуга оид