Жаҳон | 01:16 / 16.11.2017
9287
2 дақиқада ўқилади

Италия расман мадҳияга эга бўлди

Фото: AFP

Италия рамзларидан бири “Италянлар қўшиғи” мамлакатнинг миллий мадҳияси сифатида тасдиқланди. Мадҳия матни Гоффредо Мамелига тегишли. Ушбу қарорни 15 ноябрда Италия парламенти сенатининг конституциявий комиссияси қабул қилди.   

Италия республикаси 71 йил аввал ташкил топгандан бери барча давлат тадбирлари ва спорт мусобақаларида янграб келган “Мамели мадҳияси” де-факто мамлакат мадҳияси бўлган, бироқ бу конституцияга бириктириб қўйилмаган бўлган. Энди бу ҳолат конституцияда қайд қилинади. Унда мадҳия “Италянлар қўшиғи” (Il Canto degli Italiani) сифатида кўрсатилади. Мадҳиянинг “Италия оға-инилари” номи билан ҳам маълум бўлган матни узоқ 1847 йилда ёзувчи ва шоир Гоффредо Мамели томонидан ёзилган. Мусиқа муаллифи Микеле Новаро ҳисобланади. 

1980-йиллар бошидан “Мамели гимни”ни ҳаддан ташқари сиёсийлашгани важи остида Жузеппе Вердининг “Набукко” операсидаги “Ўйлар, олтин қанотларда парвоз қил” қўшиғига алмаштириш борасида тортишиб келинган.

Мавзуга оид