Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ИШИД тарафдорлари ушланди
Фото: Қозоғистон Миллий хавфсизлик матбуот хизмати
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси департаменти ходимлари Жанубий-Қозоғистон вилоятида Сайрам тумани ва Чимкент шаҳрида яшовчи 11 фуқарони қўлга олди, деб хабар бермоқда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати. Қўлга олинган шахслар терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний нифоқни авж олдиришда гумонланмоқда.
"Кўрсатилган шахслар Whatsapp, Telegram мессенжерлари ҳамда интернет тармоғидаги ижтимоий тармоқларда тизимли равишда ИШИД ва бошқа халқаро террорчилик ташкилотларининг экстремистик мафкурасини тарғиб қилган материалларни тарқатиб келган", - дейилади хабарда.
Махсус хизмат маълумотларига кўра, экстремистик материаллар иштирокчиларининг умумий сони 400 кишидан ортиқ бўлган 24 та тармоқ ҳамжамиятларида жойлаштирилган.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025