Ўзбекистон | 20:03 / 16.11.2017
111049
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда Volkswagen машиналари ишлаб чиқарилади

Фото: Automobile.tn

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва Volkswagen AG концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида Volkswagen Amarok пикапларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Лойиҳа 2018-2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

JV MAN Auto-Uzbekistan Марказий Осиёдаги MAN русумидаги юк ва йўловчи ташишга ихтисослашган транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. 2009 йилнинг август ойида ташкил этилган компания Самарқанд вилоятида жойлашган.

Фото: Motor.ru

JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон — Германия қўшма корхонаси ҳозирда 15 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариш қувватига эга замонавий MAN тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқармоқда. Компания, шунингдек, автобуслар, юк, бетон қорувчи, сув ташишга ихтисослашган машиналар каби 50 турдаги махсус техникаларни ишлаб чиқаради.

Фото: Motor.ru

Бош қароргоҳи Германиянинг Вольфсбург шаҳрида жойлашган Volkswagen AG дунёдаги етакчи йирик автомобилсозлик концернларидан бири саналади. Компания 2016 йилда дунё бўйича 10,3 миллионтадан кўпроқ автомобиль сотган.

Фото: Wikipedia

Концерн дунёга машҳур 20 брендни ўзида бирлаштирган: Volkswagen, Audi, Seat, Skoda, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Porsche, Ducati, Scania ва MAN шулар сирасидандир.

Концерннинг моделлар қатори мотоцикллардан тортиб, арзон нархлардаги ихчам ва ҳашаматли автомобиллар, автобуслар ва оғир юк машиналарини қамраб олган.

Фото: Car Advice

Volkswagen Amarok ўрта ўлчамдаги пикап бўлиб, ўзида юқори аниқликдаги бошқарувчанлик, катта юк кўтарувчанлик жиҳатлари, 4MOTION тўлиқ приводли тизим, 8 поғонали узатмалар қутиси ва ушбу тоифадаги машиналар учун энг кучли 3 литрли V6 TDI двигателини мужассамлаштирган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти