11:00 / 16.11.2017
23980

Тошкентда 22 нафар ўқувчидан ўткир тиғли қурол топилган

Фото: Ўзбекистон24

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳалла фуқаролар йиғини масаласи алоҳида тилга олинди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.

Мухбирнинг таъкидлашича, давлат раҳбари асосан маҳалла ва бу ерда иш олиб борадиган профилактика инспекторлари иши ҳақида тўхталиб ўтиб, уларга тегишли топшириқлар берган. 

Бундан ташқари, мухбирнинг айтишича, давлат раҳбари имом хатибларга юзланиб, жума маърузаларида жиноятчиликнинг турли кўринишлари бўйича маърузаларни кўпайтириш ҳақида гапирган.

Шунингдек, президент ёшлар ўртасида, айниқса, коллежлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида содир этилаётган жиноятларга алоҳида тўхталиб ўтди. Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ўтказилган рейдлар давомида 22 нафар ўқувчидан ўткир тиғли қурол топилган.

Top