Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усталар тавсия этади: Бинолар муҳташамлигининг сири нимада?
Юртимиз кундан-кун чирой очиб, кўркамлашиб бормоқда. Қаерга қарамайлик, янги қурилиш, замонавий иморатлар, ҳашаматли ресторанлар... Буларнинг бари кўзингизни қувнатади. Шу ўринда бир нарса мени доим қизиқтиради. Аҳамият берган бўлсангиз, сўнгги вақтларда классик услубни сақлаб қолган ҳолда муҳташам саройни эслатувчи бинолар барпо қилиш урфга кирди.
Хўш, бундай гўзал биноларни қуриш осонми? Уларни мукаммал кўринишга келтириш учун усталар қандай маҳсулотлардан фойдаланади? Ўзбекистонда сифатли ва синалган молдинглар, бўёқларни ишлаб чиқарувчи компания мавжудми?
Бугунги мақола орқали оз бўлса-да, юқоридаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Даставвал, молдинг ҳамда қопламаларни нима учун зарур эканлигини билиб оламиз.
Молдинглар – қавариқ шаклдаги декоратив қисмлар. Асосан, юза қисмларни безаш учун ишлатилади: деворлар, шифтлар, тошлар, арклар ва бошқа қисмларга янада жозиба, чирой бериш учун ишлатилади.
Декоратив қопламалар – бино деворларига эстетик чирой берувчи, ҳамда деворларни ташқи тасирлардан ҳимояловчи материал.
Ўзбекистонда эса айнан шу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва ҳаттоки, қўшни мамлакатларга экспорт қилувчи миллий компания фаолият юритар экан. Биз уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш учун компания бош идорасига ташриф буюрдик.
2013 йилда ўз ишини бошлаган “MARJON MOLDINGS” компанияси “DEKO’ART” бренди остида ўз мижозларига уй-жойлар, офислар, улкан иморатлар учун турли хилдаги рангли бўёқлар, бино фасади ва ички юзалари учун декоратив қопламалар, италиянча услуб қоплама ҳамда фасад молдингларини тақдим этади. Компания ўзининг сифат назорат лабораториясида узлуксиз махсулотларининг сифатини синовдан ўтказиб туради. Шунингдек, махсус сифат назорат тизимига ҳам эга.
Компаниянинг яна бир энг мухим хусусиятларидан бири, бу юртимизда ишлаб чиқарилган маҳаллий хам-ашёлар билан бир қаторда дунёга машҳур фирмаларнинг энг сифатли материаллардан фойдаланишидир.
Хўш, бу маҳсулотлар нимаси билан ажралиб туради?
- Оригинал ранг ва кўриниш
- Мустаҳкамлиги ва ташқи таъсирларга чидамлилиги;
- Узоқ йиллар давомида ёрқинлик ва сифатни сақлаб қолиши;
- Ўхшаш қиёфаси йўқ бўлган индивидуал услуб;
- Нархлар ҳамёнбоплиги.
- Инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар келтирмайди
Бугунги кунда DEKO’ART оригинал лак бўёқ материаллари ва молдинглар ишлаб чиқаришда энг етакчи компанияга айланган. Бу фикрларимизни компания маҳсулотларидан фойдаланиб, иморатлар қурувчи маҳоратли усталар ҳам тасдиқлашмоқда.
Фарҳод Аҳмедов, ёш уста-мутахассис:
“Менга бу компания маҳсулотларининг такрорланмас ранги ва сифати жуда ёқади. Тўғрисини айтсам, мазкур ҳом-ашёдан фойдаланганингизда қилган меҳнатингиз ҳам юзага чиқади. Мижозлар олдида юзингиз ёруғ бўлади. Ҳозирда молдинглар тобора урфга кирмоқда. Замонавий турар-жойларни бежиримлик ва шохона дизайнга асосланиб таъмирлаш оммалашмоқда. Мен усталарга синалган маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия этаман”.
Фазлиддин Бозоров, моҳир уста:
“Mенга DEKO’ART маҳсулотларининг қўлланиши қулайлиги ва сифати хорижникидан сира ҳам қолишмаслиги билан ёқади. Масалан, травертин маҳсулоти ўзининг табиий кўриниш ва ранги билан мижозларга маъқул келмоқда. Бўёқлар ҳам ўзидан ёқимсиз ҳид чиқармай, хона шинамлигини сақлаб қолади. Венециан ёки Леонардо сувоқлари эса табиий мармар тошини ўзида акс эттиради ва биноларга ўзгача жило бағишлайди”.
Хўш, бу борада мижозларнинг нима деркин? Яқиндагина дала-ҳовлисини янги таъмирдан чиқарган Ҳусниддин Мамажонов қурилиш материаллари ҳақида ўз фикрини ўртоқлашди:
“Мен усталар ишидан ва қурилишдан мамнунман. Тўғриси, ўзимизда мана шундай сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кутмагандим. Аслида, мен чет эл материалларини ишлатишни хоҳлаган эдим. Фазлиддин уста эса Ўзбекистонда чиқарилаётган қопламаларнинг афзаллигини маслаҳат берди. Мана, натижа кутганимдан ҳам аъло. Айнан шундай замонавий, бежирим кўринишда бўлишни истаган эдим. Фурсатдан фойдаланиб, компания ва усталар гуруҳига миннатдорчилигимни билдириб қоламан”.
Яна бир маълумот: DEKO’ART маҳсулотларига хориждан ҳам талаб катта бўлмоқда. Компания ўзининг материалларини қўшни мамлакатлар, жумладан, Қозоғистон, Тожикистонга ҳам экспорт қилади.
DEKO’ART жаҳон стандартига жавоб берувчи Ўзбекистондаги биринчи декоратив қопламалар ишлаб чиқаришни бошлаган компаниядир. Сифатли ва ҳамёнбоп нархлардаги маҳсулотларни барча иморатларни безаш учун ишлатиш мумкин: йирик савдо марказлари, ресторанлар, дала-ҳовлилардан тортиб, кўп қаватли хонадонлар, кичик объектлар, ишхона офисларигача.
Усталар тавсия этади: Ўзингиздан асрларга татигувлик бино қолишини истасангиз, фақатгина синалган маҳсулотлардан фойдаланинг.
Сайт: dekoart.uz
Мурожаат учун телефон: +998-99-8552666
+998-99-8632666
+998-95-1982666
Манзил: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Олтин топган кўчаси, 43 уй
Феруза Авазова тайёрлади
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
10:43 / 11.08.2025
2025 йил мода ранглари — табиат, ҳиссиёт ва жасорат уйғунлигида
21:41 / 17.11.2023
Президент Ўзбекистонда дизайн мактабини ривожлантириш бўйича топшириқ берди
07:41 / 20.07.2022