Жамият | 08:23 / 17.11.2017
5591
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги нефть қувуридан авария сабабли 800 минг литр нефть оқиб кетди

Фото: Reuters

АҚШда Канаданинг TransCanada компаниясининг Keystone нефть қувуридан авария сабабли 795 минг литр нефть ташқарига оқиб кетди. Бу ҳақда 16 ноябрда компания вакилларига иқтибос келтирган ҳолда CBC телеканали маълум қилди

Таъкидланишича, авария 16 ноябрда Жанубий Дакота штатидаги Маршалл округида юз берган. Авария туфайли нефть қувурининг Канададаги Хардисти шаҳридан АҚШнинг Кашинг ва Патока шаҳарларигача бўлган қисми ёпиб қўйилган. Таъкидланишича, авария оқибатлари бартараф этилгунгача бу қисм ёпиқ бўлади. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Keystone нефть қувури орқали Канаданинг Альберта вилоятидаги ва Мексика кўрфазидаги соҳиллардан олинадиган нефть АҚШнинг Небраска, Иллинойс, Оклахома ва Техас штатларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига етказилади.

Мавзуга оид