Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония «Фозил-Ота» қабристони қоровулини император ордени билан тақдирлади
Япония ҳукумати Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган «Фозил-Ота» қабристони қоровули Мироқил Фозиловни император ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берган.

Хабарда таъкидланишича, Фозилов «Кумуш нурларга эга чиқиб келаётган қуёш» Ордени билан Ўзбекистонга юборилган японияликлар ҳақида тарихни сақлаб қолиш ва қабристонни қўриқлашдаги хизматлари учун тақдирланган.
75 ёшли Фозилов 40 йил давомида Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Тошкентга келиб қолган япон фуқаролари, асосий ҳарбий асирлар қабрларини обод қилиб келган.
Унинг отаси ҳам япониялик фуқаролар дафн этилган қабристонда 60 йил давомида қоровул бўлган, шу сабабдан қабристон номи унинг шарафига «Фозил-Ота» деб ўзгартирилган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026