Жаҳон | 13:00 / 17.11.2017
9968
1 дақиқада ўқилади

«Ортга йўл йўқ» - Мугабега импичмент эълон қилиш кўзланмоқда

Фото: Wikipedia

Зимбабве ҳукмрон партияси ZANU PF етакчилари мамлакат президенти Роберт Мугабенинг истеъфоси бўйича резолюция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун жума куни учрашув ўтказади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги партиядаги юқори мансабли манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Партия вакилининг хабар беришича, агарда Мугабе истеъфога чиқишдан бош тортса, сешанба куни унга импичмент эълон қилинади. "Орқага йўл йўқ. Агарда у қарши позицияни эгалласа, биз уни якшанба куни истеъфога чиқариш учун чоралар кўрамиз. Бу рўй берганда эса, импичмент сешанба куни эълон қилинади", - дея партия вакили сўзларини келтиради агентлик.

Аввалроқ Telegraph газетаси Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг «замонавий дунёдаги энг шафқатсиз мустабид раҳбар сифатидаги» мероси мамлакат тарихида узоқ муддатга чуқур из қолдириши ҳақида ёзганди.

Мавзуга оид