Жаҳон | 00:04 / 18.11.2017
5311
1 дақиқада ўқилади
Яманда авиазарба оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Яман ғарбидаги Ҳажжа вилоятида авиазарба билан савдо мажмуаси вайрон қилинди. Авиазарба оқибатида 15 киши ҳалок бўлган.
“РИА Новости” ахборот агентлигининг маълум қилишича, зарбани Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси амалга оширган.
“Коалиция авиацияси савдо мажмуасига зарба берган. Бу вақтда унинг ичида кўплаб харидорлар ва сотувчилар бўлган. Зарба оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, катта моддий зарар етказилган”, деб айтди манбалардан бири.
Коалицияда бу маълумотга ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Мавзуга оид
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
12:37 / 27.07.2024
АҚШ ҳусийчиларнинг учувчисиз учоқлари ва денгиз дронлари йўқ қилинганини билдирди
08:30 / 21.07.2024
Исроил Яманга зарба берди, қурбонлар бор
23:45 / 03.05.2024