Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания соҳиллари яқинида 600 муҳожир қутқариб қолинди
Охирги суткаларда Испания соҳиллари яқинида Африка давлатларидан келаётган 600 га яқин муҳожир қутқариб қолинди. Бундан денгиздаги қутқарув хизмати маълумотлари дарак бермоқда.
17 ноябрь ва 18 ноябрь эрталаб Картахена (Мурсия автоном вилояти) туманида 41 та қайиқда 431 киши аниқланган. Кун давомида Испаниянинг жанубий соҳиллари яқинида яна 10 та қайиқда одамлар аниқланган.
Жорий йилда Испанияга келаётган ноқонуний муҳожирлар сони кескин ошиб кетди: йил бошидан Испанияга Ўрта ер денгизи орқали деярли 17,7 минг – 2016 йилдаги 5,4 минг кишидан уч марта кўпроқ муҳожир келган.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, йил бошидан Ўрта ер денгизи орқали Европага 160 минг муҳожир келган. Улардан 75 фоизи Италияга, қолганлари эса Испания, Кипр ва Испанияга келган. Деярли 3 минг киши денгизни кечиш вақтида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:22 / 10.12.2025
Испанияда РФдан қочган учувчини ўлдириш иши бўйича тергов вақтинча тўхтатилди
13:24 / 01.12.2025
Мадридда Педро Санчесга қарши ўн минглаб киши норозиликка чиқди
10:19 / 24.11.2025
Ўзбекистон ва Испания зайтунчиликда ҳамкорликни кучайтиради
08:19 / 19.11.2025