Рамзон Қодиров Ўзбекистон Президентининг куёвига: "Чеченистонда ҳам сенинг қўрғонинг бор!"
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви билан бирга акс этган суратини жойлаб, у ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Азиз дўстлар! Чечен масалига кўра, бир донишманд ўз ўғилларига турли ўлкаларда қалъалар бунёд этишни васият қилади. Улар гап айнан ҳимояловчи иншоотлар ҳақида кетаяпти, деб ўйлашади. Аслида эса, отаси ўғилларига ҳар қандай қалъадан-да яхшироқ ҳисобланган ишончли дўстлар орттириш ҳақида гапирган экан. Менинг азиз ОТАМ, ЧР Биринчи Президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад Ҳожи Қодиров мусулмонларни қариндошчилик ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга ундовчи ва шу билан бирга, бундай алоқаларнинг узилишини қораловчи ҳадисларни кўп айтиб берарди. Ўзбекистонда бўлганимда шуларни эсладим, у ерда Аллоҳнинг иродаси билан муносиб инсонлар билан танишдим.
Албатта, Ойбек Турсуновдек ажойиб дўст ва БИРОДАРни топганим мен учун катта шараф. Яхши билимга эга, тартиб-интизомли, хушмуомала ва камтар инсон. Менга унинг давлат кўламида кенг фикрлаши, ўз Ватани - Ўзбекистон келажагига бўлган қатъий ишончи ёқди! Ойбек Турсуновдек йигитлар бор экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз жамоасига ажойиб ҳамфикрларини тўплаганига ишончим комил.
Қадрли БИРОДАР, менинг уйим эшиклари сен учун доим очиқ! Албатта, биз бу ерда Самарқанд ва Бухородагидек мазали палов тайёрлай олмасмиз, лекин Ўзбекистонда йўқ чечен таомлари билан меҳмон қиламиз! Шу билан бирга, айтмоқчи бўлганим - Чеченистонда ҳам сенинг қўрғонинг бор!", - деб ёзади Қодиров.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

16:30 / 01.10.2024