Ўзбекистонда Суперлига ташкил этилади

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитаси қарорига кўра футбол бўйича Олий лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб «Ўзбекистон Суперлигаси» деб аталади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, шунингдек биринчи лига номи ҳам ўзгартирилиб у «Ўзбекистон ПРО-лигаси» деб номланади.
Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38та тур ўйинлари бўлиб ўтади. 12та жамоа 33та тур ўтказгач, 2та гуруҳга бўлинишади. Яъни 1-6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик учун, 7-12 ўринни эгаллаган жамоалар эса Суперлигада қолиш учун яна 5та тур ўтказишади.
38-турдан сўнг очколар бўйича 1-ўринни эгаллаган жамоа чемпионликка эришади. 12-ўринни эгаллаган жамоа ПРО-лигага тушиб кетади. 11-ўринни эгаллаган жамоа эса ПРО-лигада 2-ўринни қўлга киритган жамоа билан иккита плей-офф учрашувини ўтказади. Ғолиб жамоа Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ўзбекистон ПРО-лигасида 16та жамоа иштирок этади. Иккита даврадан иборат мусобақада жами 30та учрашув бўлиб ўтади. 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. 2-ўрин эгаси эса Суперлиганинг 11-ўриндаги жамоаси билан 2та плей-офф учрашувини ўтказади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17
-
АҚШда оққуш гавжум шоссега югуриб чиқиб, автомобиллар ҳаракатини деярли тўхтатиб қўйди (видео)
Жаҳон | 14:58
-
Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишлаш учун жўнатилади
Ўзбекистон | 14:43
-
Зеленский АҚШнинг Россияга нисбатан «кучли қадамлари» ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон | 14:39
Мавзуга оид

11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи

15:55 / 04.04.2024
Тошкентда талабалар ўртасида Coca-Cola ҳомийлигидаги турнир ўтказилади

19:04 / 16.03.2024
UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди

17:33 / 16.03.2023